WADA Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигини эътироф этди

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) 2023 йил якунлари бўйича миллий агентликлар кесимида ўз хулосаларини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги иш фаолияти юқори даражада йўлга қўйилган ташкилотлар қаторида санаб ўтилди.

WADA 206 та миллий агентликларининг ишини қуйидаги 4 хил тизимда баҳолаган: юқори, яхши, қониқарли ва қониқарсиз. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг ишига юқори баҳо қўйилган. Бунда WADA кодексларининг талабларини ўз вақтида бажариш, шунингдек, спортчи, шифокор ва мураббийларнинг антидопинг соҳасидаги билимларини ошириш, халқаро тоифадаги офицер ва суриштирув-офицерлари мавжудлиги каби йўналишларга алоҳида аҳамият қаратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!