Хабиб Нурмагомедов Қатар-2022 турниридаги фаворит жамоаларни айтди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Қатардаги жаҳон чемпионатидаги жамоалар орасидан 3 та фаворитни айтди.

"Ўйлайманки, Англия жуда яхши ўйин кўрсатади, шунингдек, Бразилия ва Нидерландияни ҳам ушбу рўйхатга қўшган бўлар эдим", - дея фикр билдиради доғистонлик собиқ спортчи.

Унинг қўшимча қилишича, Аргентина, Испания, Франция, Хорватия, Германия ва Бельгия каби бошқа топ-жамоалар ҳам яхши ўйин кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қатар жаҳон чемпионати кеча, 20 ноябрь куни мезбонлар ва Эквадор ўртасидаги учрашув билан бошланди. Жаҳон чемпионатининг финал ўйини 18 декабрь куни Лусаил шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!