"Ханчжоу-2022": Нигина Ўктамова иштирокидаги жанг якунланди

Ханчжоу шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинлари доирасида бокс баҳслари давом этмоқда. Аёллар ўртасида 54 кг вазн тоифасида қатнашаётган ҳамюртимиз Нигина Ўктамова ярим финалда шимолий кореялик Чолми Панг қарши рингга кўтарилди.

Баҳс тўлиқ 3 раунд давом этди ва якунда афсуски, Чолми Панг ғалаба қозонди - 5:0.

Шу тариқа, Нигина Осиё ўйинларини бронза медали билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!