"Ханчжоу-2022". Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалга чиқди

Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалга йўл олди.

Мидори Хонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси илк бор қатнашаётган Осиё ўйинларида ярим финалга йўл олди.
Хитой Таипейига қарши кечган чорак финалнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда захирадан майдонга тушган Умида Зоированинг голи қизларимизга муҳим ғалабани келтиди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!