Ханчжоу-2022: Ўзбекистон делегацияси рекордни янгилади!

Ханчжоудаги Пара Осиё ўйинлари якунига етди! Унда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси 25 та олтин, 24 та кумуш ва 30 та бронза, жами 79 та медални қўлга киритди. Эътиборлиси, бу Ўзбекистон делегациясининг Пара Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича энг яхши натижаси бўлди.

IV Пара Осиё ўйинларида 44 та давлатдан ташриф буюрган 3 минг 800 нафар спортчилар 22 та пара спорт турларидан, шу жумладан, Ўзбекистон спорт делегацияси 11 та пара спорт тури бўйича 103 нафар спортчи билан иштирок этди.
 
Мамлакатимизда Миллий паралимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги ташаббуслар самараси Пара Осиё ўйинларининг илк кунларидаёқ ўз ифодасини топди.
 
Натижада, пара атлетларимиз томонидан 79 та медаллар қўлга киритилди ҳамда 25 маротаба миллий ғуруримиз ва ифтиҳоримиз бўлган Ватанимиз мадҳияси янграшига сабаб бўлди.
 
Пара каноэчиларимиз томонидан эса ушбу Пара Осиё ўйинларида рекорд натижа ўрнатилиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин қўлга киритилди.
Шунингдек, 3 нафар пара енгил атлетикачиларимиз Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилади.
 
Пара сузиш бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақаларда шоҳсупанинг уччала ўрнини мамлакатимиз спортчилари эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдурашидович Равшан
29/10/2023 09:39
Ажойиб!! Бу спортчилар унча мунча соғломларга ўрнак бўлишга арзийди!
expert Umid-informatik
29/10/2023 03:40
Жонга тегди олимпиядаларинг қачон тугайди
expert Umid-informatik
29/10/2023 03:40
Жонга тегди олимпиядаларинг қачон тугайди
Зафар Рахимов
29/10/2023 04:38
Сизни жоннигизга текган булса укиманг.