Ханчжоу-2022: Пара сузишда олтин ва бронза бизники бўлди!

Бундан бироз аввал пара сузиш бўйича S13 классида эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш баҳслари якунланди.

Эътиборлиси, унда иштирок этган 2 нафар ҳамюртимиз совринли ўринларга эга чиқди. Жумладан, 4:24.68 дақиқа қайд этган Дмитрий Хорлин олтин, 4:28:59 дақиқа натижа кўрсатган Фирдавс Мусабеков бронза медалига сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!