Ханчжоу-2022. Қиличбозлик бўйича эркаклар жамоамиз нимчорак финалда Гонгконгга мағлуб бўлди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Қиличбозлик бўйича эркаклар ўртасидаги жамоавий дастурда ҳамюртларимиз нимчорак финал босқичида иштирок этди. Гонгконг термасига қарши кечган баҳсда вакилларимиз 31:45 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Бундан олдинги баҳсда қиличбозларимиз Қирғиз Республикаси устидан 45:35 ҳисобида зафар қучганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!