Ханчжоу-2022. Шахмат бўйича эркаклар терма жамоамиз Вьетнамдан устун келди, аёллар термамиз эса...

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Шахмат бўйича жамоавий баҳсларнинг 3-раундида эркаклар терма жамоамиз Вьетнамга қарши дона сурди. Баҳс 1:3 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди. 

Аёллар терма жамоамиз эса худди шу мамлакам шахматчи аёлларига 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Маълумот ўрнида, эркаклар термамиз 2-раундда Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида дурангга имзо чеккан. Аёллар жамоамиз эса Филиппин билан шу ҳисобда муроса кўчасини танлаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!