Хави "Барса"нинг муваффақиятсизликларига сабаб бўлаётган жиҳатни айтди

Хавининг фикрича, "Барселона" ўз рақибларига жуда кўп имконият бермоқда. 

Кеча клуб Ла Лига доирасида "Гранада" билан 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

"Бизда ҳисобни 2:0 қилишимиз мумкин бўлган лаҳзалар бўлди. Ушбу имкониятдан фойдаланганимизда ҳаммаси бошқача бўлар эди. Кейин эса кўп хатоларга йўл қўйдик. 

Жуда кўп хатолар қиляпмиз. Ушбу жиҳат жорий мавсум муваффақиятсизликларимизга сабаб бўляпти. "Вильярреал" билан ҳам шундай бўлди. Ҳаммаси ўз қўлимизда бўлган пайтда жуда кўп хатолар қиляпмиз", - деди Хави "DAZN" нашрига. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
12/02/2024 20:14
Ҳимоя чизиғи пала партиш ўйнамоқда, ўрта бўш ҳаракат қилмоқда.