Ёш курашчиларимиз Осиёда тенгсиз

Жорий йил 4-8 сентябрь кунлари Таиланднинг Чонбури шаҳрида кураш бўйича ўсмирлар ўртасида VII Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.

Чемпионатда қитъанинг 12 давлатидан 100 нафардан зиёд иқтидорли полвонлар ғолиблик учун беллашди. Чонбури шаҳридаги Кацерат Университети спорт мажмуасида бўлиб ўтган баҳслар Таиланднинг бир неча телерадиоканаллари, шунингдек Жанубий Кореянинг Fight Cast медиа платформасида тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.

Мусобақада иштирок этган ҳамюртларимиздан 13 нафари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишнинг уддасидан чиқишди. Шунингдек, Осиё чемпионатида яна битта кумуш ҳамда 4 та бронза медалини қўлга киритган ёш курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!