"Ювентус" посбони АПЛга қайтиши мумкин!

Ҳуқуқлари Туриннинг "Ювентус" клубига тегишли дарвозабон Войцех Шесний Англия Премер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Goal" ахборот портали хабар бермоқда.

Лондоннинг "Арсенал" клуби польшалик дарвозабоннинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби Аарон Рамсдейлга ўринбосар қидирмоқда. Англиялик кепер келаси ёзда клуби рўйхатини ўзгартиришга яқин турибди. Шесни 2009 йилдан 2017 йилгача "канонирлар" таркибида ўйнаган. 

Италия А сериясининг жорий мавсумида 34 ёшли дарвозабон 33 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ўтказиб юборди ва 16 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Артета бошчилигидаги "Арсенал" АПЛ чемпионлиги учуни курашмоқда. Жамоа 36-турдан сўнг 83 очко жамғарган ҳолда етакчиликни сақлаб турибди. Бироқ кейинги поғонани эгаллаб турган "Манчестер Сити" битта кам ўйин ўтказган. Гвардиола шогирдлари мазкур баҳсда ғалаба қозонса, биринчи ўринга кўтарилиб олади. Туриннинг "Ювентус" клуби эса 66 очко билан 3-ўринни банд этиб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!