Зидан "Бавария" бош мураббийи бўлмаслигини айтди. Шунингдек, у ярим финалда кимга мухлислик қилишини ҳам айтди

Франциялик футбол афсонаси Зинедин Зидан "Бавария" мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Шунингдек, у Мадридда кечадиган "Реал" - "Бавария" баҳсида кимга мухлислик қилишини айтди. 

"Мен "Бавария" бош мураббийи бўламанми? Йўқ, бу ҳақда ишонч билан айта оламан. Ҳозирча фақат ярим финални томоша қилмоқчиман. Умид қиламанки, унда "Реал" ғалаба қозонади ва финалга йўл олади", - деди француз. 

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Бавария" учрашуви 8 майдан 9 майга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. Илк беллашув 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якун топган эди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию