"Аякс" умидли футболчисидан айрилиб қолди (фото, видео)

15 июль, 09:48 1025

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун муқаддам Австрия майдонларида футбол тарихидаги яна бир мудҳиш воқеа содир бўлди. Аниқроғи, ушбу давлатда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Аякс" Бременнинг "Вердер" клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди. Ўйин пайтида амстердамликларнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Абдулҳақ Нури бирдан ўзини ноҳуш ҳис қила бошлади ва майдонга қулади. 

Шифокорлар дарҳол майдонга тушишди ва 15 дақиқалик тиббий ёрдамдан сўнг у вертолёт ёрдамида касалхонага юборилди. Кейинчалик маълум бўлишича, футболчининг бош миясида оғир ҳасталик аниқланган. Минг афсуски, ёш, иқтидорли футболчи энди бутун умр юролмаслиги, гапиролмаслиги ва хатто одамларни таний олмаслиги ҳам мумкин.

Дунёнинг машхур футболчилари ёш футболчини қўллаб-қувватлашмоқда. Улар орасида Луис Суарес, Франк Рибери, Деви Классен, Уэсли Снейдер ва Арда Туран каби футболчилар борлиги тақсинга сазовар.

Кеча футболчи Австрия шифохонасидан Амстердамга, ўзи туғилиб ўсган уйга олиб келинди. Эътиборлиси, уни қўллаб-қувватлаш учун минглаб ишқибозлар кўчага чиқишди. Кимлардир кўз-ёшларини яшира олмаяпти, яна кимларнидир қалбида чуқур изтироб.

Якунланган мавсум жуда ёш таркибга эга бўлишига қарамай ажойиб ўйинлар кўрсатиб, юқори натижаларни қўлга киритган "Аякс" барчани бирдек қувонтирган эди. Абдулҳақ Нури ҳам мана шу таркибда бир нечта муҳим учрашувларни ўтказишга мувоффақ бўлган ва жамоасининг ютуқларига ўз ҳиссасини қўшган эди. 

Қисқа қилиб айтганда шуни айтиш мумкинки, "Аякс" ўзининг энг умидли футболчиларидан бирини йўқотди.

Маълумот учун, Нури ўтган мавсум амстердамликлар сафида жами 45та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга мувоффақ бўлган.

Қуйида Абдулҳақ Нурининг фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзаларни томоша қилишингиз мумкин: