Бельерин "Барселона"га ўтиш шартини айтди

 

"Барселона" жамоаси бугунги кундаги энг заиф нуқтаси ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида "Арсенал"дан ўзлари тарбиялаган Эктор Бельеринни ортга қайтаришни истамоқда.

Эктор Бельерин Каталонияга қайтиш шартини эълон қилди. Унга кўра, 21 ёшли ҳимоячи ёзда "Арсенал" бош мураббийи Арен Венгернинг ўрнини бошқа мутахассис эгалласагина Лондонни тарк этади.

Айни пайтда Арсен Венгернинг жамоани топшириши ҳақида ҳам гап-сўз кўпаймоқда.

Яқинда жамоаси билан олти ярим йиллик шартнома тузган Бельерин жорий мавсумда "Арсенал" таркибида 20 та учрашувда майдонга тушди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!