"Боруссия" Обамеянг ўрнига зўр ҳужумчи топди

 

"Боруссия" жамоаси тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянг ёзги трансферлар мавсумида жамоани тарк этиш ниятида эканини маълум қилган эди.

Дортмунд клуби раҳбарияти шундан сўнг жамоага тўпурар ҳужумчи топиш ишларини бошлаб юборди. "Боруссия" скаутлари ўзларига мос футболчини Франциядан топишди.

ПСЖ ҳужумчиси Жан-Кевин Огюстен ҳар томонлама "Боруссия" талабига жавоб беради. Бу ҳужумчи йил бошида Бундеслигага кўчиб ўтиши мумкин эди. Январда "Байер" Огюстенни ижарага олишга ҳаракат қилганди.

Франциялик футболчи жорий мавсумда ПСЖ таркибида ўнта ўйин ўтказиб, битта гол уришга эришди. Дортмундликлар трансферни ёзда амалга оширади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!