Дэвид Хэй: Кличконинг аҳволи оғир

  • 23 февраль, 2017, 20:14
  • 0
  • Бокс
 

 

Британиялик машҳур профессионал боксчи Дэвид Хэй украиналик боксчи Владимир Кличконинг (63-4-0, 53 КО) жамоасида унга хабар етказиб турадиган одами борлигини ва у ушбу жамоада нималар бўлаётганидан хабаржор эканини айтди.

- Энтони Жошуа ёш ва бақувват йигит, - деди Дэвид Хэй. - Владимир эса 41 ёшга тўлди.Оғирги жангида ҳам қаригани кўриниб қолди. 29 апрель куни бўладиган жангда энг заиф Кличкони кўрамиз. Владимирнинг машғулот лагеридан унинг аҳволи яхши эмаслиги ҳақида маълумотлар келмоқда. Жошуа уни роса дўппослайди.

29 апрель куни Владимир Кличко WBA Super, IBF ва IBO йўналишлари бўйича чемпионлик камари учун британиялик Энтони Жошуа (18-0-0, 18 КО) билан жанг қилади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!