Европа лигаси. 1/16 финал босқичининг дастлабки учрашувлари якунланди

 

Бугун Европа лигаси 1/16 финал босқичининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди. Унда гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жами 24 жамоа билан биргаликда УЭФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги омадсиз иштироки сабаб учинчи ўринни эгаллаган 8 жамоа ҳам нимчорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боришди.

Римлик аскарлар «сариқ сув ости кемасини» чўктириб юборишди

Ушбу босқичнинг сўнгги учрашувларида мухлислар бир қатор қизиқарли баҳсларни гувоҳи бўлишди. Хусусан, ўз майдонида “Рома” жамоаси қабул қилган “Вильярреал” вакиллари йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлса, “Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да Франциянинг “Сент-Этьен” клубини Златан Ибрагимовичнинг голлари евазига тор-мор этди.

Европа лигаси. “Селта” ва “Боруссия М” мағлуб бўлди ва бошқа учрашувлардаги натижалар

Исроилга сафар қилган Истанбулнинг “Бешиктош” клуби аъзолари маҳаллий Хапоэль “Беер-Шева” жамоаси устидан 3-1 ҳисобида зафар қучишди. Россия Премьер лигасининг икки клуби “Краснодар” ва “Ростов”нинг ғалабали сериясини Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби давом эттира олмади. “Андерлех”тга қарши кечган Брюсселдаги учрашувда Фрэнк Ачимпонгнинг тезкор голи “Зенит” устози Мирча Луческу режаларини ўзгартириб юборди чоғи, биринчи бўлим сўнггига қадар яна ўша Фрэнк Ачимпонг Юрий Лодигин қўриқлаётган дарвозани иккинчи бор ишғол этди.

Қуйида 1/16 финал босқичи доирасидаги сўнгги учрашувларда қайд этилган натижалар билан танишишингиз мумкин.


Вильярреал (Испания) – Рома (Италия 0:4) (0:1)

Голлар: 0:1 – 32 Эмерсон, 0:2 – 65 Жеко, 0:3 – 79 Жеко, 0:4 – 86 Жеко.


Манчестер Юнайтед (Англия) – Сент-Этьен (Франция) 3:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – 15 Ибрагимович, 2:0 – 75 Ибрагимович, 3:0 – 88, Ибрагимович (пенальти).


Атлетик (Испания) – АПОЭЛ (Кипр) 3:2 (1:1, 2:1)

Голлар: 0:1 – 36 Эфрем, 1:1 – 38 Меркис (автогол), 2:1 – 61 Адурис, 3:1 – 72 Иньяки Уильямс, 3:2 – 89 Янниотас.


Хапоэль Беер-Шева (Исроиль) – Бешикташ (Туркия) 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 42, Вильям (автогол), 1:1 – 44 Барда, 1:2 – 60 Тосун, 1:3 – 90 Хатчинсон.


ПАОК (Греция) – Шальке-04 (Германия) 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 27 Бургшталлер, 0:2 – 82 Майер, 0:3 – 90 Хунтелар.


Андерлехт (Бельгия) – Зенит (Россия) 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 5 Ачимпонг, 2:0 – 31 Ачимпонг.


Легия (Польша) – Аякс (Голландия) 0:0 (0:0, 0:0)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!