“Газпром”нинг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг бешинчи мавсуми старт олди

 

“Газпром” — ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳасининг шу йил 26 июнь кунидан бошлаб 3 июль кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган  бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилди.

2017 йилда лойиҳанинг жўғрофияси анча кенгайди: иштирокчи мамлакатлар сони 32 тадан 64 тагача, яъни, икки баробар кўпайди. Бу йил илк бор “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида Мексика ва АҚШдан келадиган болалар иштирок этади. Шундай қилиб, лойиҳа тўртта қитъа – Африка, Евроосиё, Шимолий ва Жанубий Американинг ёш футболчиларини бирлаштирди.

Бешинчи мавсум янгича форматда ўтади. Ҳар хил мамлакатларнинг футбол клубларини ифода қиладиган жамоалар ўрнига ёш футболчилар саккизта байналмилал терма – Дўстлик терма жамоаларига бирлаштирилади.

Шу йилнинг 16 март куни бўлиб ўтган очиқ қуръа маросимида терма жамоаларнинг мамлакатлар бўйича таркиби, шунингдек, иштирокчи мамлакатларнинг вакиллари учун ўйин позициялари аниқланди. Ўйинчиларни якка тартибда танлаб олиш “Дўстлик эстафетаси” доирасида ўтади. “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг халқаро ташкилий қўмитаси миллий футбол федерациялари билан биргаликда 2017 йилда ўз мамлакатларини ифода қиладиган ёш футболчиларни танлаб олади. Саккиз кишилик жамоалар 12–14 ёшли ўғил ва қиз болалар, шу жумладан, имконияти чекланган болалардан шакллантирилади.

2017 йилда лойиҳанинг иштирокчилари бўладиган мамлакатлар: Австрия, Озарбайжон, Жазоир, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Беларусь, Бельгия, Болгария, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венгрия, Венесуэла, Вьетнам, Гана, Германия, Греция, Дания, Миср, Ҳиндистон, Ироқ, Эрон, Исландия, Испания, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Корея, Латвия, Ливия, Литва, Македония, Мексика, Мозамбик, Нидерландия, Норвегия, Покистон, Польша, Португалия, Россия, Руминия, Сербия, Сингапур, Словакия, Словения, Сурия, АҚШ, Тожикистон, Танзания, Туркманистон, Туркия, Украина, Уругвай, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Хорватия, Чехия, Швейцария, Эстония, Япония, ЖАР.

Қуръа ташлаш интернет-конференция режимида ўтказилди. Маросимда Дўстлик терма жамоаларининг қуйидаги ёш тренерлари қатнашдилар: Михаил Бабич (16 ёш, Россия), Рене Ламперт (15 ёш, Словения), Стефан Максимович (15 ёш, Сербия), Фелипе Соарес (17 ёш, Португалия), Чарли Суи (12 ёш, Хитой), Эльвира Херцог (16 ёш, Швейцария), Игорь Грицюк (14 ёш, Украина) ва Брендон Шабани (15 ёш, Буюк Британия), шунингдек, лойиҳанинг Халқаро матбуот-маркази вакили Лилия Матсумото (15 ёш, Япония).

25 апрель куни Халқаро Футбол ва Дўстлик кунини нишонлаш доирасида ўн минг нафарга яқин болалар ва катталар дастур иштирокчиларига қўшилади. Уларнинг ҳар бири лойиҳанинг расмий рамзи – тенглик ва соғлом турмуш тарзига ихлосмандликнинг рамзий ифодаси бўлиб хизмат қиладиган, кўк ва яшил рангли иплардан таркиб топган дўстлик Билагузугини бойлайди. 

1 июль куни Санкт-Петербургда Дўстлик учун Футбол бўйича Халқаро Чемпионат бўлиб ўтади,  унинг доирасида турли миллат, жинсга мансуб ва жисмоний имкониятларга эга ёш ўйинчилардан таркиб топган жамоалар майдонга тушади.

2 июль куни Бешинчи “Футбол дўстлик учун”  Халқаро Форуми бўлиб ўтади, унда болалар машҳур футболчилар ва журналистлар билан биргаликда лойиҳа қадриятларининг турли мамлакатларда илгари сурилиши масалаларини муҳокама қилади.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг охирида Форум иштирокчилари “Санкт-Петербург Арена” стадионида Конфедерациялар кубоги–2017 финал ўйинини томоша қилади.

Анъана бўйича, бутун мавсум давомида халқаро болалар матбуот-маркази иш олиб боради. Ёш журналистлар катта ёшдаги мухбирлар билан бир қаторда барча муҳим тадбирларга қатнашади.

“Газпром” келажакка мўлжалланган дунё миқёсидаги лойиҳаларни амалга оширмоқда ва “Футбол дўстлик учун” бунга айнан мувофиқ келади. Атиги тўрт йил мобайнида иштирокчи мамлакатларнинг сони саккиз баробар кўпайди. Бу йил Санкт-Петербургда бир пайтнинг ўзида тўрт қитъанинг ёш футболчилари учрашади. Бу эса ижтимоий лойиҳамизнинг қадриятлари бутун сайёрамиздаги болалар ва ўсмирлар учун тушунарли ҳамда муҳим эканлигини билдиради”, – деди “Газпром” ОАЖ Бошқарувининг раиси Алексей Миллер.  

“Газпром” компаниясининг ташаббуси – бутун дунёдаги болаларни тинглаш имкониятини беради. Биз “Футбол дўстлик учун” дастурининг мақсадлари ва энг муҳим қадриятларини 100 фоиз қуллаб-қувватлаймиз. Биз дастур ташкилий қўмитасининг Футбол бўйича FIFA 2018 Жаҳон чемпионатигача барча ташаббусларига кўмаклашишдан жуда хурсанд бўламиз”, – деди ФИФА тижорат директори Флипп Ле Флок.

“Футбол дўстлик учун” халқаро болалар ижтимоий дастури “Газпром” компанияси томонидан “Газпром – болалар учун” глобал ижтимоий дастури доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади – болалар футболини ривожлантириш, ҳар хил мамлакатларнинг болалари ўртасида толерантликни ва ҳар хил маданиятларга ҳамда миллатларга нисбатан ҳурмат ҳиссини тарбиялаш. Иштирокчилар қўллаб-қувватлайдиган ва илгари сурадиган муҳим қадриятлар: дўстлик, тенглик, одиллик, соғлиқ, тинчлик, фидокорлик, ғалаба, анъаналар ва шон-шараф.

Ҳар йилги “Футбол дўстлик учун” халқаро форуми лойиҳанинг бош воқеаси бўлиб ҳисобланади, унда бутун дунёдан келган ёш футболчилар тўпланади ва ОАВ вакиллари ҳамда машҳур футболчилар билан бирга қадриятларга бутун жаҳонда амал қилиниши масалаларини муҳокама қилишади.

“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг махсус мукофоти – “Тўққиз қадрият” кубоги. Бу ғаройиб  соврин ҳар йили лойиҳанинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этадиган ижтимоий ташаббусларни амалга ошираётганлиги учун профессионал футбол клубларидан бирига топширилади. Ғолибни “Футбол дўстлик учун”  лойиҳасида иштирок этувчи мамлакатларнинг барчасида бўлиб ўтадиган овоз бериш йўли билан лойиҳанинг ёш элчилари танлайди. 

Ҳар йили лойиҳага бутун жаҳон бўйлаб минглаб иштирокчилар қўшилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши мобайнида унинг жўғрофияси анча кенгайди – 2013 йилда 8 мамлакат қатнашган бўлса, 2017 йилда 64 мамлакат иштирок этади. Юзлаб ёш футболчилар “Футбол дўстлик учун” ҳаракатининг ва ўз мамлакатларида унинг қадриятларининг элчиларига айланмоқдалар. “Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг рамзи – Дўстлик Билагузугини – бутун жаҳон бўйлаб 400 мингдан зиёд инсонлар, шу жумладан болалар, катталар, машҳур спортчилар ва журналистлар, артистлар ва сиёсатчилар ва ҳар хил мамлакатларнинг президентлари  тақиб юради.