Ҳасанбой, Исроилдан ғалаба ва бугун вакилларимиз иштирокида яна 3та жанг бўлади

24 ноябрь,2017, 09:55 1737

Ҳасанбой, Исроилдан ғалаба ва бугун вакилларимиз иштирокида яна 3та жанг бўлади

Россиянинг Белоярский шаҳрида давом этаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги” илк кунги беллашувлари якунига етди. Кечаги қарама-қаршиликларда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.

75 кг вазн тоифасида рингга чиққан Исроил Мадримов қозоғистонлик Амандик Манашевни ишончли тарзда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Бугун у россиялик Владимир Мирочников билан куч синашади.

Ушбу турнирда ўз вазнини ўзгартириб, 52 кгда жанг қилаётган Ҳасанбой Дўсматов озарбайжонлик Гошкар Сафарлидан усутн келган бўлса, Иқболжон Холдоров (64 кг) россиялик Нурали Алиевни мағлуб этди.

Афсуски, 52 кгда яна бир вакилимиз Жасурбек Латипов илк тўқнашувдаёқ имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

Бугун рингга чиқадиган боксчиларимиз:

64 кг
Иқболжон Холдоров – Алексей Климцев (Россия)

75 кг
Исроил Мадримов – Владимир Мирочников (Россия)

-91 кг
Санжар Турсунов – Владислав Левша (Латвия)