"МЮ" Ибрагимовични 38 ёшида ҳам ўйнатмоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ўзининг швециялик форварди Златан Ибрагимович билан ҳамкорликни узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Британиянинг The Sun нашри хабар берди.

Юқоридаги манббанинг ёзишича, “қизил иблислар” рахбарияти тез орада 35 ёшли голеадор билан музокараларни бошлайди. Муанкуанликлар Ибрагимовичга 2019 йилга қадар узайтирилган шартнома таклиф қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Златан “Олд Траффорд”га ўтган ёзда эркин агент мақомида келиб қўшилган эди. Таъкидлаш керакки “қария” футболчи бу мавсум премьер-лигада 20та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 3та голли узатма йздириб қўйишга эришди. У шунингдек премьер-лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!