"МЮ" юлдузлари минаётган машиналар мухлисларни ҳайратга солмоқда

 
 
"Манчестер Юнайтед"нинг суперфутболчилари минаётган машиналарга қараб уларнинг дунёқараши, диди, ҳаёт ва ҳашаматга муносабатини билса бўлади. Йиллик маоши миллион фунтдан нарига ўтиб кетган бадавлат одамларнинг қимматбаҳо машиналарга ўчлиги ҳаммага маълум.  "Манчестер Юнайтед" футболчилари орасида ҳам серҳашам машиналарни ёқтирадиганлари талайгина. Лекин жаҳон даражасидаги айрим юлдузлар оддий машиналарни танлагани мухлисларни ҳайратга солмоқда.
 
Ана энди "Манчестер Юнайтед" футболчилари машғулотлатга қандай уловда келиши билан танишиб чиқамиз.
 
Майдондаги тезкор ҳаракатлари билан инглиз мухлисларини кўнглини олган Генрих Мхитарян қайсар мураббий Жозе Моуриньонинг машғулотларига кеч қолмаслик учун ўта тезкор "Lamborghini"да келади.
 
 
Ҳафтасига 220 минг фунт топаётган Златан Иброҳимович эса оддий ва ўта ишончли, нархи футболчининг қарийб бир кунлик маоши тенг - 32 минг фунт турадиган "Volvo" машинасида юради.
 
 
Матео Дармиан ҳам ҳашаматга йўқроқ. У 30 минг фунтга баҳоланаётган "Jeep Wrangler" йўлтанламасида юришни хуш кўради.
 
 
"Манчестер Юнайтед"да ишлари юришмаётган Бастиан Швайнштайгер машғулотларга оддийгина "Mini cooper"ни миниб келади.
 
 
Жамоанинг захирадаги посбони Серхио Ромеро эса энг арзон ва энг оддий машина - "Fiat 500" соҳиби.
 
 
Фил Жонс машиналар борасида камтарлик қилиб ўтирмайди. Тажрибали ҳимоячи ўйлаб ўтирмай энг қиммат баҳо машиналардан бири - "Bentley"ни сотиб олган.
 
 
Кейинги йилларда тезлиги сезиларли даражада пасайган жамоа сардори Уэйн Руни бу камчиликни бартараф этиш учун энг тезкор машиналардан ҳисобланган "BMW i8" русумли автоуловда юришни йўлга қўйган.
 
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!