“Манчестер Юнайтед” баскетбол клуби ҳақида эшитганмисиз?

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” футбол клуби Жаҳонда жуда ҳам машхурдир. Аммо кўпчилик мазкур ном остида баскетбол жамоаси ҳам мавжуд бўлганини билмаса керак. Қуйида, шу ҳақида ҳикоя этамиз.

Касильяс vs Буффон дуэли тарихи

“Stockport Belgrade”

Мазкур баскетбол жамоаси 1975 йил “Stockport Belgrade” номи остида ташкил этилади ва кўпчиликнинг э]тиборига тушади. Жамоага баскетбол оламида ўзига яраша обрў-э]тибори бўлган Билл Бесвик мураббий этиб тайниланади.

Клуб иккинчи дивизиондаги илк мавсумдаёқ иккинчи ўринни қўлга киритади. 1977 йилга қадар жамоа совринларни қўлга кирита олмаган. Аммо ўзининг чиройли ўйинлари билан, мухлислар сафини кенгайтириб боради. “Stockport Belgrade”  таркибида асосан америкаликлар фаолият юритган ва улардан энг машхури Боб Мартин эди. Бир сафар мазкур баскетболчи бир ўйинда 52 очко тўплашга эришади. Лекин шунча очко ҳам “Белграде”га ғалаба учун камлик қилган. Келгуси 4 йилда эса жамоа ўз омадини халқаро майдонда синаб кўра бошлади.

ЕЧЛда энг кўп мағлубиятга учраган жамоалар

“Wаrrington Vikings”

1981-82 йилги мавсумда жамоа ўз номини “Wаrrington Vikings”га алмаштиради. Қолаверса, база ҳам янги “Spectrum-Arena”га кўчади.

“Олтин бутса”га даъвогарлик қилаётган 10 футболчи

“Манчестер Юнайтед”

1985 йилда эса жамоа номи “Манчестер Юнайтед”, аниқроғи эса футбол оламидаги “МЮ” жамоани сотиб олади клуб ва шу ном остида фаолият юрита бошлайди. Тўлиқ номи – “Red Devils Маnchester United Basketball Club” . Янги инвесторлар баскетбол жамоасига ҳам қизиқишни ошириш мақсадида “Олд Траффорд”да ҳам мазкур жамоа қайд этган натижалар эълон қилиниб борилар эди.

1988 йилдан эътиборан эса клуб номи “Маnchester Eagles”га ўзгаради ва орадан бир йил ўтиб, молиявий қийинчиликлар сабаб басктебол клуби тугатилади.

Тавсия этамиз: 

“Бунёдкор” ОЧЛ биринчи турида қандай натижалар қайд этган?

“Насаф”нинг ЧЛдаги иштирокига оид фактлар

“Локомотив”нинг Чемпионлар лигасидаги иштирокига оид фактлар

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!