"Машъал" Тожикистон чемпиони билан назорат баҳси ўтказади

 

Иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўраётган «Машъал» жамоаси ҳафта бошида Ғузорнинг «Шўртан» ёшлари билан белашиб йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Иккинчи даврага жиддийроқ тайёргарлик олиб бориш учун «газчилар» яна бир нечта баҳсни ўтказишни режалаштиришган. Эртага "Машъал" Тошкентда Тожикистон чемпиони «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади. “Истиқлол” билан бўладиган баҳс ТТЙМИ стадионида соат 19:00да бошланади.

Шундан сўнг икки кун ўтиб яъни 29 июль санасида «Андижон»га қарши учинчи баҳсни ўтказишади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!