Месси билан яна узоқ йиллар рақобатлашишни истаётган Роналду келажакда "Олтин тўп"ни ким олишини айтди

Хабарингиз бор кеча Мадриднинг "Реал" клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football нашри томонидан тассис этилган "Олтин тўп" совринини фаолияти давомида 5-марта қўлга киритди.

32 ёшли футболчининг сўзларига кўра у “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси билан яна узоқ йиллар рақобат бўлишини истайди.

“Яна узоқ йиллар у билан рақобатлашамиз деб умид қиламан. Албатта, тўғри маънода.

Биз иккаламиз ҳам бор кучимизни жамоамизга берамиз. Ҳозир ўзимни яхши формада ҳис қиляпман. Келинг кузатамиз, йил сўнггига қадар нималар юз берар экан.

Келажакда “Олтин тўп”ни ютиш учун Неймарда имкониятлар юқорироқ”, - дейди португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду кечаги “Олтин тўп”и билан бу борада Мессига тенгашиб олди. Энди ушбу икки буюк футболчиларнинг ҳар бирида 5тадан “Олтин тўп” мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!