Моуринью "Челси"нинг яна бир футболчисини МЮга олиб келмоқчи

20 ноябрь,2017, 11:10 703

Моуринью

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббий Жозе Моуринью "Челси"даги шогирди Виллианни ўз жамоаси сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Sunday Express нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, бразилиялик футболчи ўз вақтида “Челси”да Моуринью қўл остида тўп сурган ва португалиялик мутахассис Виллианни жуда қадрлар ва унга катта ишонч билдирарди.

Маълумот учун, агар “Челси” ПСЖдан Лукас Моурани сотиб оладиган бўлса, у ҳолда Виллиан “аристократлар” таркибидаги ўрнини йўқотиши мумкин.