Мхитарян: Бизга рекорд эмас, очко керак


“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жамоасининг Англия премьер-лигаси 21-турида “Ливерпуль” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, тўққиз ўйиндан иборат ғалабали сериясини тўхтатганига ўзига хос фикр билдирди.

- “Манчестер Юнайтед” футболчилар рекорд ўрнатишни эмас, мавсум якунида кучли тўртликда бўлишни истайди, - деди Генрих Мхитарян. – Рекордлар барибир қачондир йўққа чиқади. Биз эса ўз ишимизни бажариб, жамоага ютуқ келтиришимиз керак. Кейинги ўйинни ютмасак бўлмайди.

“Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатида 40 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!