ОЧЛ-2017 биринчи турида “Локомотив” ва “Бунёдкор”дан ташқари 10 та жамоа гол ура олмади

 

Хабарингиз бор, ҳафта бошида ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи биринчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тошкентнинг “Локомотив” ва “Бунёдкор” клуби дастлабки учрашувни сафарда ўтказишди.

Биринчи турда Саудия Арабистонида меҳмон бўлган вакилларимиз ўз ортларига бошлари эгик ҳолда қайтишга мажбур бўлишди. Чунки Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланган “темирйўлчилар” “Ал Тавун”дан 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишди. “Ал Аҳли” эса “қалдирғочлар” дарвозасини икки бор ишғол этди.

Шунингдек биринчи турда вакилларимиздан ташқари 10 та клуб дарвозани ишғол қила олмади. Улар “Ал Фотиҳ”, “Ал Жазира”, “Вестрн Сидней Вондерерс”, “Брисбан Роур”, “Муангтхонг Юнайтед”, “Улсан Хюндай”, “Сеул”, “Аделаида Юнайтед”, “Жежу Юнайтед” ва “Истрн СК”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!