Ўсмирларимиз(U-16) ОЧ саралашидан ҳам ўта олмади
Ҳозиргина 2018 йил Малайзияда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги ОЧ(U-16) саралаши А гуруҳи 5-туридан ўрин олган Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўсмирлар(U-16) термалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Унда учрашувнинг 80-дақиқасида Хасан Ал Али томонидан киритилган ягона гол мезбонларга ғалаба келтирди.
Шу тариқа, Дилшод Нуралиев бошқарувидаги термамиз гуруҳда 5 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни қўлга киритди. Мусобақа регламентига кўра, эса саралашда гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган ва энг яхши натижага эга бўлган 5 та 2-ўринни олган жамоалар келгуси йили ўтадиган қит`а биринчилигида иштирок этиши мумкин.
Кўриниб турибдики, йигитларимиз учун мусобақа поёнига етди.
Ўсмирлар ўртасидаги ОЧ саралаши. А гуруҳи. 5-тур
Саудия Арабистони – Ўзбекистон 1:0.
Фикрлар