Равшан Эрматов “Жиангсу Сунинг” – “Аделаида Юнайтед” ўйинига бош ҳакам этиб тайинланди

 

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнирининг “H” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Жиангсу Сунинг” (Хитой) ва “Аделаида Юнайтед” (Австралия) клублари ўртасидаги ўйинга расмийлар тайинланди.

Учрашув бош ҳаками ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бўлади. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. ОФК тўртинчи ҳакам вазифасини филиппинлик Дайпуят Клиффорд Постанес юклади.

Учрашув комиссари – Муҳаммад Саид Ал Масри (Сурия). Ҳакамлар назоратчиси вазифасини қатарлик Ҳани Толиб Сафар бажаради.

“Жиангсу Сунинг” – “Аделаида Юнайтед” учрашуви 1 март куни Нанкин шаҳридаги Nanjing Olympics Sports Center  бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 19:35 да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Равшан Эрматов ОЧЛ–2017 турнири “F” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Вестерн Сидней Уондерерс” (Австралия) – “Урава Ред Даймондс” (Япония) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланганди. Мазкур ўйин бугун бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!