Россия кубоги. Шомуродов ва Галиулинларнинг жамоалари кейинги босқичга чиқди

Бугун Россияда кубок ўйинлари ўтказилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тўп сурадиган "Ростов" жамоаси сафарда "Волгарь" клубига қарши баҳс юритди.

Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шомуродов ўйиннинг 64-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Вагиз Галиулин фаолият олиб борадиган "Тосно" клуби эса сафарда "Тюмень" устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига киритилмади.

Яна бир ҳамюртимиз - Вадим Афонин фаолият олиб борадиган "Анжи" эса "Луч-Энергия" меҳмони бўлди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган ҳолда турнирдаги юришини якунлади.

Россия кубоги. 1/16 финал

Луч-Энергия – Анжи 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 20 Гордиенко, 2:0 – 68 Маляка


Тюмень – Тосно 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар: 0:1 – 34 Палиенко, 0:2 – 38 Палиенко, 1:2 – 49 Карпов


Волгарь – Ростов 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 22 Зуев, 0:2 – 48 Бухаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!