Зидан Обамеянгнинг "Реал"га ўтишини тўхтатиб қўйди
12 январь, 14:55 | 340
 

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Боруссия"нинг тўпурар ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг трансферини тўхтатиб қўйди.

Франциялик мураббийи бу суперҳужумчи жамоага керак эмаслигини ва жамоани кучайтириш учун бошқа футболчиларни олишини айтди.

Пьер-Эмерик Обамеянг ўтган йили бир неча маротаба "Реал"да тўп суриш нияти борлигини маълум қилганди. Жорий мавсумда 27 ёшли габонлик ҳужумчи барча турнирларда 22 та учрашувда майдонга тушди ва 20 та гол урди. Обамеянг Германиядаги фаолияти давомида "Боруссия" учун 165 та ўйин ўтказиб, 100 та гол урган.

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002