Каратэ. Осиё чемпионатининг бугунги беллашувларида 4та медаль қўлга киритдик

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида давом этаётган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

Унда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Барча медаллар ўсмирлар тоифасида баҳс олиб борган каратечиларимиз томонидан қўлга киритилди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Олтин медаль:
-67 кг: Абдулваҳоб Рашидов

Бронза медаль:
-66 кг: Моҳичеҳра Абдураимова
-48 кг: Гулшан Алимардонова
Йигитлар ўртасида жамоавий ката дастури.

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!