Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" қийинчилик билан ғалаба қозонди, "Олимпик" эса "Локомотив BFK"га жавобсиз тўртта гол урди

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги "Чиғатой" - "Сурхон" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

17-дақиқада Азамат Абдурашидов ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнгида Муҳамммадали Абдураҳмонов орадаги фарқни тенглаштирди. Иккинчи таймнинг 47-дақиқасида Сардор Маҳмудовнинг голи "Сурхон"га ғалаба келтирди. 

Шу тариқа, "учар тулпорлар" қийинчилик билан 3 очкони қўлга киритди.

  • Ўзбекистон - Ўзбекистон кубоги
  • Group Stage

Чигатой

  • Azamat Abdurashidov 17'
Тугади
1 : 2

20.04.2024 16:00

Сурхон

  • M. Abdurahmonov 41'
  • S. Mahmudov 47'

"Олимпик" ва "Локомотив BFK" беллашувида эса мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилди. 

Голларга Риан Исламов, Муҳсин Бозоров, Асадбек Жўрабоев ва Абдулборий Маруфжонов муаллифлик қилди. Бундан ташқари, 52-дақиқада "Локомотив BFK" футболчиси Отабек Туробов қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди.

  • Ўзбекистон - Ўзбекистон кубоги
  • Group Stage

Олимпик

  • R. Islamov 21'
  • M. Bozorov 25'
  • A. Juraboyev 69'
  • A. Marufjonov 83'
Тугади
4 : 0

20.04.2024 16:30

Локомотив БФК

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!