Тен Хагнинг маоши камайтирилади. Сабаб?

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг маоши кейинги мавсумда 25 фоизга камайиши мумкин. 

Клуб айни вақтда янги бош мураббий изламоқда. Аммо кейинги мавсумда ҳам нидерландиялик мутахассис катта эҳтимол билан жамоада қолади. Агар "қизил иблислар" АПЛ жорий мавсуми якунига кўра, Европа Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, Тен Хагнинг маоши камаяди. 

Айни вақтда 53 очкоси бор МЮ АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни банд этиб турибди. Улар 4-ўриндаги "Астон Вилла"дан 13 очко ортда бормоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!