U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувини иорданиялик ҳакам бошқаради, у ишлаган баҳсларда ўзбек жамоалари ҳали ютқазмаган!

Хабарингиз бор, Қатар яшил майдонларида ўтказилаётган U-23 Осиё кубогининг чорак финалида вакилларимиз Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро куч синашади. 
 
Мазкур ўйинда ишлайдиган расмийлар номи эълон қилинди. Ўзбекистон — Саудия Арабистони учрашувини Аҳмед Фаисал ал Али бошқаради. Аҳамиятлиси, иорданиялик рефери бошқарган учрашувда ўзбек жамоалари ҳали ютқазмаган!

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!