Усик Фьюрини мағлуб этса, реванш жанги бўладими?

WBA, WBO, IBF йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик Тайсон Фьюрини биринчи жангида мағлуб этса, реванш жангини ўтказадими, деган саволга жавоб берди.

"Фьюрини мағлуб қилсам, унга реванш жангини ўтказаманми? Бу менинг промоутерим ёки менежерим учун савол, лекин мен учун эмас. Шахсан мен унга реванш жангини бераманми? Ҳа, албатта, агар у ҳам хоҳласа, мен ҳам розиман”, - дейди украиналик боксчи.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фьюри оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун 17 февраль куни Саудия Арабистонида жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!