WBС рейтинги янгиланди. Ўзбекистонлик 8 боксчи рейтингдан ўрин олган

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) февраль ойи учун янгиланган рейтингни элон қилди.

Унга кўра, супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасидаги вакилимиз Ботир Аҳмедов янгиланган рейтингдан жой олмади. У аввалги ойда 35-ўринни эгаллаб турганди. Ўта енгил вазн (50,802 кг) тоифасидаги Олимжон Назаров эса рейтингга киритилди ва 34-ўринни банд этди.

Шу тарзда, рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олди:

Оғир вазн (+90,892 кг) Баҳодир Жалолов - 13-ўрин;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб 12-ўринга жойлашди;

Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўрин;

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 14-ўрин:

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Жаҳонгир Расулов бир поғона пастлаб 32-ўринни банд этди;

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев бир поғона кўтарилди ва 3-ўринни эгаллади;

Ўта енгил вазн (50,82 кг) Олимжон Назаров 34-ўрин;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов-5-ўрин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!