Расмий хабар: "Лестер" келаси мавсум АПЛда иштирок этади

"Лестер" Чемпионшипдаги бир мавсумдан сўнг яна Премер-лигага қайтди. “Лидс” КПРга йирик 0:4 ҳисобида ютқазиб, “тулкилар”ни юқори Лигага қайтарди. 

“Лестер” чемпионатнинг кучли 2 талигидан жой олишини кафолатлади. Пешқадам “Лестер”дан ўзиб кетадиган ягона жамоа “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ мураббийлар штаби аъзоси Киран Маккенна бошчилигидаги “Ипсвич”дир.

“Лестер” 44-турдан кейин 94 очкога эга. 2-ўринда бораётган "Лидс" 90 очко ва 45 та ўйин ўтказган. "Ипсвич" ҳисобида 89 очко ва 3 та ўйин бор.

Иккита жамоа чемпионатдан тўғридан-тўғри АПЛга йўл олади ва яна 4та жамоа битта йўлланма учун ўзаро кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!