Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Роб Холдинг катта эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмида бошқа майдонга туша олмайди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли англиялик футболчи АПЛнинг ўтган турида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда тиззасидан олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

Тез орада “канонирлар” Холдингнинг саломатлиги тўғрисида расмий баёнот беришлари кутилмоқда.

Маълумот учун, Холдинг жорий мавсум “Арсенал” сафида премьер-лигада 10та ўйинда иштирок этди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98