“Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими?

Яқинлашиб келаётган ёзги трансферларнинг энг долзарб мавзуларидан бири Элдор Шомуродовнинг фаолиятини қайси жамоада давом эттириши бўлади.

Маълумки, 28 ёшли ҳужумчи аслида “Рома”га тегишли. Унинг римликлар билан 2026 йилнинг ёзига қадар давом этадиган шартномаси бор. Жорий мавсумни “Кальяри”да ижарада ўтказмоқда.

Сардиния клубида ўзбек легионерини яна 9 миллион евро тўлаб, тўлиқ ўз футболчисига айлантириш ҳуқуқи бор.

“Каоьяри” мутасаддилари бирданига ўйини кучайган, голлари ва ассистлари билан жамоани хавфли ҳудуддан узоқлаштиришга катта ҳисса қўшган Элдор Шомуродовни ўз сафида олиб қолмоқчи.

Хўш, ўйинчига эгалик қилувчи “Рома”нинг бу масалада позицияси қандай?

Бу саволга “Рома” фаолиятини ёритиб келаётган  ilromanista.it сайти эксперти Анжело Чиарлетта жавоб излади.

- Рим клуби Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун курашмоқда. Бу мақсадга эришиш учун А Серияда кучли тўртликка кириш ёки Европа Лигасида ғолиб чиқиш керак.

“Рома” миллий чемпионатда бешинчи ўринда бормоқда ва ҳозирча кучли бешликка кира олгани йўқ. Лекин “бўрилар” Европа Лигасида ярим финалга чиққан.

Жамоани яқинда қабул қилиб олган Даниэле Де Росси ўзига мослаши табиий. Биринчи навбатда, Жозе Моуриньо олиб келган ўйинчилар ўрнига бошқа ижрочилар олиб келинади.

“Рома” Шомуродовнинг умумий 10 миллион евролик трансферини “Кальяри” билан ўтган ёз келишиб бўлган. Бироқ бир неча ой муқаддам бу трансферни амалга ошиши эҳтимолдан жуда йироқ эди.

Энди бу келишувни охирига етказиш имкони туғилди. Шомуродовнинг кўрсаткичлари кескин ўсиши ортидан “Кальяри” ҳам мусобақа жадвалида юқорилашга эришди.

Сал аввал ўзбек легионерининг Римга қайтиши масаласи кун тартибига қўйилган эди. Ҳозир эса, сардинияликлар футболчини ўз сафида олиб қолиш ҳаракатини бошлади.

“Кальяри” спорт директори Нерео Бонато Шомуродов учун белгиланган умумий 10 миллион евролик суммани пасайтиришга уринмоқда.  

Бироқ, бу трансфер ўхшамаган тақдирда ҳам, “Рома” Элдорни жамоада олиб қолмайди. Шомуродов ёзги трансферлар вақтида барибир ўзига янги иш жойи топишига тўғри келади, - деб ёзмоқда келаётган  ilromanista.it сайти эксперти Анжело Чиарлетта.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари ҳисобланган Шомуродов 2020 йилдан бери А Серияда ўйнаб келади. Ҳозирга қадар, ҳамюртимиз “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” жамоаларида тўп тепган.

Элдор “Рома” сафида УЕФА Конференциялар кубоги ғолиби бўлган. Бу унинг Европада қўлга киритган ягона соврини ҳисобланади.

Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди

Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогарЦСКАнинг икки футболчиси Европага кетишга тайёр. Улар кимлар?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!