Энди Руис Деонтай Уайлдер билан жанг учун қанча гонорар сўрамоқда?

  • 13 октябрь, 2023, 16:21
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энди Руис (35-2,22 КО) Деонтей Уайлдер (43-2-1,42 КО) билан жанг қилишни жуда хоҳламоқда. Хатто у билан тушида ҳам жанг қилган.

“Деонтей, кел, юзма-юз гаплашайлик. Сенда менинг рақамим бор, менда эса сеники. Қўнғироқ қилиб шу ишни амалга оширайлик. Агар у мен билан жанг қилишни осон деб ҳисобласа, мен сўраган 25 миллион долларни беринг.

Мен Уайлдерни мағлуб этишини орзу қилардим. Хатто туш ҳам кўрдим, унда қўлим кўтарилди. У билан анчадан бери жанг қилишга ҳаракат қилардим. Мен уни нокаутга учратаман”, - дея Руиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Boxing Scene”.

Эслатиб ўтамиз, Энди руис сўнги жангини Луис Ортисга (33-3, 28 КО) қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!