"Great Silk Way-2024" турнирининг дастлабки олтин ва кумуш медаллари нақд қилинди

Хабарингиз бор, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича "Great Silk Way-2024" турнири давом этаяпти. Бугун ҳал қилувчи баҳслар старт олади. Баъзи вазн тоифаларида ўзбекистонлик боксчиларнинг қарама-қаршилигини кузатишимиз керак эди. Бироқ, шундай баҳсларнинг иккитаси ўтказилмайдиган бўлди. -75 кгда Саиджамшид Жафаров - Жавоҳир Умматалиев ўртасидаги баҳсда, Саиджамшид олтин медалга, Умматалиев бўлса кумуш медалга эга чиқишди.
+92 кг вазнда эса Баҳодир Жалолов турнирни олтин медаль билан, Жаҳонгир Зокиров бўлса кумуш билан якунладилар. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!