Кореяда антидопинг бўйича халқаро семинар ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 28-29 сентябрь кунлари Корея Республикасида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги ташаббуси билан миллий антидопинг агентликлари раҳбар ходимлари иштирокида ўқув-семинар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ушбу семинарда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори А.Садиков ва бўлим бошлиғи Н.Азаматовалар ҳам иштирок этишмоқда. Семинарнинг очилиш маросимида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги президенти Witold Bańka сўзга чиқиб, иштирокчиларни самимий табриклади.

Ўз навбатида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги бош директори А.Садиков ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди ва ушбу семинарга таклиф қилинганлиги учун миннатдорчилик билдирди ҳамда мамлакатимизда допинга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилганларга маълумот берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!