Нганну нима учун Жошуага ютқазганини тушунтирди

Оғир вазн(120,2 кг) тоифасида собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну Энтони Жошуа билан жангдаги мағлубиятига изоҳ берди.

"Жанг биз режалаштиргандек бўлмади. Барчаси жуда ғалати эди. Нимадирлар сабаб мен жанг режамни амалга ошира олмадим. Бундай вазиятда фақат ўзимнигина айблашим мумкин ", – деди Нганну.
Эслатиб ўтамиз, улар ўртасидаги жанг 8 март куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтди ва унда Жошуа 2 -раундда Нганнуни чуқур нокаутга учратганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!