"UFC 252" турнирининг марказий жангида амалдаги чемпион ғалаба қозонди

  • 16 август, 2020, 10:04
  • 0
  • MMA

Ҳозиргина АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 252" турнири ўз якунига етди. Унда бир қатор ажойиб жангларнинг гувоҳига айландик. Кўплаб нокаутлар ҳам содир бўлди. Марказий жангда оғир вазн тоифасидаги Стипе Миочич ва Даниэль Кормье ўртасидаги қизиқарли тўқнашув тўлиқ давом этди. Жанг якунида бироз яхшироқ ҳаракат қилган амалдаги чемпион Стипе Миочич ғалаба қозонди.

Улар ўртасидаги мазкур баҳс учинчиси бўлиб, бир маротаба Кормье ва бир бора Миочич ғалаба қозонган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!