Бензема Англияга келадими?

 

Футболни ёритаётган қатор оммавий ахборот воситалари "Реал" ҳужумчиси Карим Бензамага Англия премьер-лигасининг етакчи жамоалари - "Челси" ва "Арсенал" жиддий қизиқаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер бу хабарларга изоҳ берди.

- Бензема менинг ҳамюртим бўлгани учун "Арсенал"га келишини башорат қилишаётгандир, - деди Арсен Венгер. - Айни пайтда Карим Бензема ёки бошқа ҳужумчининг бизга кераги йўқ. Биз Уэлбекнинг соғайишини кутдик ва у сафга қайтди.

Мутахассислар Бенземанинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар лондонликлар тўпурари Диего Костанинг жамоадан кетишга урингани туфайли келиб чиққанини таъкидлашмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!