"Ливерпуль" раҳбари "дайди" ҳимоячини таклиф қилмоқда

 

"Ливерпуль" мураббийлари жамоа ҳимоячисини кучайтириш мақсадида янги футболчиларни қидирмоқда.

Ливерпулликлар айни пайтда асли "Порту"га тегишли бўлган 23 ёшли Рикарду Перейрага қизиқмоқда.

Бу футболчи ўз юртида асосий таркибга киролмади ва "Ницца"да ижара асосида тўп сурмоқда. Перейрага Италиянинг ""Интер" жамоаси ҳам қизиқиб қолган. Ҳимоячининг "Порту" билан амалдаги шартномаси 2019 йилда якунланади. Унинг трансфер нархи 22 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Рикарду Перейра "Ницца" учун 22 та ўйин ўтказиб, битта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!