Моуриньо: "Реал" менга хиёнат қилмайди

 

 

Ўз вақтида "Реал" жамоасини бошқарган Жозе Моуриньо Мадрид клуби раҳбарияти трансферлар масаласида унга хиёнат қилмаслигига ишонишини айтди.

Оммавий ахборот воситаларида "Реал" раҳбарияти "Манчетер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеага қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Моуриньо бу вазиятда мадридликлар дарвозабон билан тил бириктирмасдан, трансферни белгиланган тартибда амалга ошириш учун расмий йўлдан боришига умид қилмоқда.

- Флорентино Перес жаноблари билан ҳамон дўстона алоқадамиз, - деди Жозе Моуриньо. - Агар мавсум охирида бир биримизга футболчиларимиз керак бўлса буни ҳеч кимни аралаштирмай ўзаро гаплашиб оламиз.

Давид де Хеа охирги уч йил давомида "Манчестер Юнайтед" мухлислари томонидан энг яхши футболчи деб эътироф этилмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача давом этади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!