Расман! "Шеффилд" муддатидан олдин Чемпионшипга тушиб кетди

Премьер-лиганинг 35-тур ўйинлари ўтиб бораётган бир пайтда "Шеффилд Юнайтед" "Ньюкасл" меҳмони бўлиб, 5:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Клуб айни пайтда 16 очко билан 20-ўринда турибди. Крис Уайлдер шогирдлари ушбу мавсум атиги 3 маротаба ғалаба қозонган, 7 дуранг ўйнаб, 25 марта мағлубиятга учради. 

Шу тариқа, "Шеффилд"нинг "хавфли зона"дан чиқиб кетиши учун имконияти қолмади. Бунинг учун жамоага камида 10 очко керак бўлади, лекин турнир тугашига 3 та тур қолган.  

Маълумот учун, шеффилдликлар ўтган мавсум Чемпионшипда 2-ўринни қўлга киритган ҳолда АПЛга қайтганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!