Миясига қон қуйилган Алекс Фергюсон операция қилинди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси собиқ устози сэр Алекс Фергюсон миясига қон қуйилиши туфайли операцияни бошдан кечирди. Бу ҳақда Times нашри маълум қилмоқда.

Шотландиялик мутахассис ўзини ёмон ҳис қилгани учун 4 май куни шифохонага ётқизилди. 5 май куни эса унинг миясига қон қуйилиши сабабли тезкор жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Шифокорларнинг айтишича, айни вақтда 76 ёшли мутахассиснинг ҳолати барқарор бўлиб, тезроқ соғайиб кетиши учун интенсив терапиялар ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!